ПАРТИЯЛАР ҲАЁТИДАН

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида “Биз келажак таянчи ва суянчимиз” шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди. 

Форум доирасида партия “Истиқбол” ёшлар қанотининг “Коллеждан-корхонага”, “Бугун коллеж битирувчиси – корхонанинг эртанги таянчи”, “Бугунги талаба – эртанги мутахассис” каби тадбирлар, “Ёш сиёсатчи” клуби фаолияти доирасида “Истиқбол билимдонлари лигаси” интеллектуал ўйинларининг финал босқичи ўтказилди.

“Ёшларга оид қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида эса иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ёқуб Умаров билан учрашуви ўтказилди.

О.Абдураимова.

***

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан Пайариқ туманидаги ёшлар форуми “Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтди.

Тадбирда ёшлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари партия ғояси ва дастурий мақсад-вазифаларини тарғиб этувчи саҳна кўринишлари намойиш этишди. Миллий мақомчилик йўналишидаги ёш хонанда ва созандалар, бадиий гимнастика ва ўзбек жанг санъати федерацияси вилоят бўлими “Шердор” клуби аъзоларининг чиқишлари, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари тадбирнинг янада файзли ва кўтаринки кайфиятда ўтишига хизмат қилди.

Ғ.Сатторов.

***

Самарқанд шаҳрида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда юксак ахлоқий муҳитни қарор топтириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир доирасида 90 нафар хотин-қизлар малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланганлар дори-дармонлар билан таъминланди.

Б.Шодиев.


Киритилган вақти: 09/06/2015 11:40.   Кўрилганлиги: 558

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг