Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ “ЖАРТЕПА” ЧЕГАРА ПОСТИГА КЕЛИШДИ

ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ “ЖАРТЕПА” ЧЕГАРА ПОСТИГА КЕЛИШДИ

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси бошчилигида бир гуруҳ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишди.
Қайд этиш лозимки, “Жартепа” чегара божхона пости биринчи тоифали божхона пости ҳисобланиб, ихтисослашуви бўйича божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган товарлар, пиёда ҳаракатланаётган фуқаролар ва уларнинг қўл юкларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослашган.
Постнинг кириш ва чиқиш залларида фуқароларни божхона назоратидан тез ва сифатли ўтказиш учун замонавий рентген аппаратлари ўрнатилган. Бу ерда бир суткада 2500-3000 нафар йўловчилар ва уларга тегишли юклар, шунингдек, 160-190 та енгил автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилмоқда.
Божхона постида яратилган шароитларни кўздан кечирган депутатлар божхона соҳасида мавжуд муаммолар билан қизиқди.
- Ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, тадбиркорлик ва туризмни жадал ривожлантириш, юртимиз инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда божхона назорати ва расмийлаштирувининг шаффофлигини таъминлаш бугун долзарб масала, - дейди парламент қуйи палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси У.Сулаймонов. – Бу табиийки, соҳага оид қонунчиликни замон талабларига мослаштиришни тақозо этади. Шу боис айнан амалиётчилар фаолияти билан бевосита танишиб, қонун нормаларининг реал ҳаётдаги ижроси ўрганилмоқда.
Қонун ижодкорлари йўловчилар ҳамда божхона ходимлари билан суҳбатлашиб, мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштириш, божхона тизимига оид айрим меъёрий ҳужжатларни қайта қўриб чиқиш юзасидан таклифлар олишди.


Киритилган вақти: 10/09/2019 22:31.   Кўрилганлиги: 102
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/parlament-deputatlari-jartepa-chegara-postiga-kelishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг