Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОНЛИК АРХИТЕКТОР ҚИЗ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОНЛИК АРХИТЕКТОР ҚИЗ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА 2-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

2019 йилнинг 3-5 октябрь кунлари Пёнчанг шаҳрида «World Culture Open» халқаро ташкилоти ва Пёнчанг (Корея Республикаси) ҳукумати томонидан «Better Together Challenge 2019» фестивали ўтказилди.

«Better Together» — бутун дунёдаги ижтимоий инноваторларни, ижодкорларни, фаолларни ва идеалистларни илҳомлантирувчи, фикр алмашиш учун бирлаштирувчи глобал фестивалдир. Фестивалга 60 мамлакатдан 500 қатнашчи ташриф буюрди.
Бу йилги фестиваль Жанубий Кореядаги 2018 йилги Олимпия шаҳарчасини «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»га айлантириш бўйича ғоялар танловига бағишланди.
«Тинчлик ва барқарорлик шаҳри» ғоясига 2018 йилги Қишки олимпия ўйинлари очилиш маросимидаги воқеа сабаб бўлган, ўшанда икки Корея (Шимолий ва Жанубий)нинг 200 дан ортиқ делегатлари Корея яриморолининг бирлашиш байроғи остида тўпланган эди.
Фестивалда иштирок этиш учун нафақат архитектор ва дизайнерлар, балки ижтимоий инноваторлар, тинчликпарварлар ва бошқалар таклиф этилди.
Ўзбекистонлик иқтидорли архитекторлардан бири Тахмина Турдиалиева Корея яриморолига бағишланган «Garden of Unification» бирлашиш боғини яратишни кўзда тутувчи «Тинчлик ва барқарорлик шаҳри»нинг ғоявий дизайнини тақдим этган ҳолда фестивалда 2-ўринни эгаллади. Ушбу бирлашув боғи экологик тадқиқотлар лабораториясини, ички хотиржамлик ва медитация машқлари учун мослашган майдончаларни ўз ичига олади.
Маълумот учун: Тахмина Турдиалиева 2018 йилги «Turkistan Architects award» халқаро танлови ғолиби бўлган, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг янги авлод истиқболли ва истеъдодли архитекторларидан бири деб тан олинганди. 2012 йилда «Президент стипендиати» бўлган. Кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби. Шу билан бирга, шахмат бўйича ФИДЕ Халқаро тоифадаги ҳаками, «World Peace Initiative» халқаро ташкилоти ҳамда «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Хитойдаги «Cube Design Architects» халқаро архитектура компаниясида архитектор сифатида фаолият юритмоқда.


Киритилган вақти: 07/10/2019 17:28.   Кўрилганлиги: 105
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekistonlik-arxitektor-qiz-xalqaro-tanlovda-2-orinni-egalladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг