Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиқ ғурур ва ифтихоримизга айланди

"Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиқ ғурур ва ифтихоримизга айланди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан семинар ўтказилди.

Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни кенг оммага тарғиб этиш, ишлаб чиқарувчилар орасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ёш тадбиркорларни соҳа сирларидан хабардор этиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этишди.

Тадбирда вилоятдаги йирик саноат корхоналари вакиллари корхона салоҳияти, тажрибаси ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари билан йиғилганларни таништирди.

– Шу мавзудаги семинарларни йилига икки марта ўтказиш йўлга қўйилган, – дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зафар Қобилов. – Семинарда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича яратилаётган имкониятлар тарғиб этилади. Бу орқали маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори сифат кўрсаткичларига эришиш ҳамда вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишда ҳамкорликни мустаҳкамлашга эришилади.


Киритилган вақти: 24/11/2016 17:31.   Кўрилганлиги: 475
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekistonda-ishlab-chiqarilgan-yorliq-gurur-va-iftixorimizga-aylandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг