
Бу нимани англатади?
Ўзбекистонда экспорт ва туризмни ривожлантириш мақсадида мақбул агрокультура амалиёти (Global G.A.P.), “ҳалол” ва “кошер” стандартлари қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги Фармони билан тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирга қадар юртимизда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги экинлари учун “ҳалол” стандарти қўлланилмаган. Юртимиз ишлаб чиқарувчилари қўшни давлатлардан, хусусан, Россиядан бундай сертификатни олиб, маҳсулотларига белги қўйиб келаётган эди.
Эътибор қилганлар биладики, юртимизга хориждан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг айримларида олти бурчакли юлдуз белгиси ва “ҳалол” ёзуви бор. Мисол учун, Украинада ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотларида бу белгини учратамиз.
“Ҳалол” стандартининг ишлаб чиқилиши тадбиркорларимизга ўз маҳсулотларини мусулмон давлатларига бемалол экспорт қилиш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистонга келган сайёҳлар ҳам бу маҳсулотларни бехавотир истеъмол қилиши мумкин бўлади.
“Кошер” стандарти яҳудий дини талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур стандартнинг жорий этилиши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни бу диндаги халқлар истиқомат қиладиган ҳудудларга экспорт қилишда қўл келади.
Энди ишлаб чиқариш жараёнида таъмни кучайтирувчи, сақлаш муддатини узоқлигини таъминловчи Е гуруҳидан қай тарзда фойдаланиш ҳам қайта кўриб чиқилади. Бу жараёнда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда органик ўғитлардан тартиб асосида ва кенг фойдаланиш ҳам тавсия этилмоқда.
ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.