Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ: “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги олти лойиҳада туркияликларнинг улуши бор

ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ: “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги олти лойиҳада туркияликларнинг улуши бор

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги фармонига кўра ташкил этилган “Ургут” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунда умумий қиймати 196,2 миллион долларлик 60 лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳаларнинг 6 таси Туркия компаниялари ва ишбилармонлари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Жумладан, масъулияти чекланган жамият шаклидаги KAMALAK TEKSTIL қўшма корхонасида туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

– Бугунги кунда Ургутда туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган бир қатор корхоналарда юқори сифатли гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, – дейди қўшма корхона раҳбари К.Асроров. – Биргина “Urgaz Carpet” корхонасида “URGAZ” бренди билан чиқарилаётган гиламлар нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз харидорига эга. Шу сабабли биз ҳам давлатимиз томонидан берилаётган кенг имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиб, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида туркиялик шериклар билан гилам заводи ташкил этмоқчимиз. Умумий қиймати 26 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида йилига 28 миллион долларлик гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 230 доимий иш ўрни яратилади. Айни пайтда Ургут туманидаги Мерганча массивидан ажратилган 2,8 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Айрим биноларда пардозлаш ва технологияларни ўрнатиш ишлари бошланган. Насиб этса, жорий йилнинг тўртинчи чорагидан маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаймиз.

Иқтисодий зонада амалга оширилаётган яна бир истиқболли лойиҳа – енгил саноат маҳсулотлари учун бўёқлар ишлаб чиқариш корхонаси Туркиянинг TCD TEKSTIL SANAYI VE TICARET A.S фирмаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

– Саноат маҳсулотлари учун бўёқ ишлаб чиқариш бўйича Туркияда катта тажриба тўпланган, – дейди SAM VIRA COLOR қўшма корхонаси раҳбари Жасур Солиев. – Бизда эса айни пайтда бу турдаги маҳсулотга талаб жуда юқори. Шу боис ушбу давлат ишбилармонлари билан ҳамкорликда “Ургут” эркин иқтисодий зонасида корхона ташкил этмоқдамиз. Туркиялик дўстларимиз бу борада бизга яқиндан ёрдам бераётир. Умумий қиймати 2,5 миллион долларлик лойиҳа маблағининг 250 минг доллари ҳам хорижий ҳамкорларимиз ҳиссаси ҳисобланади. Ґозирда корхона қурилиши жараёни давом этмоқда. Яқин орада қурилиш ишлари якунланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаймиз.

Бундан ташқари, иқтисодий зона ҳудудида туркиялик тадбиркорлар билан ҳамкорликда газ плитаси ва электр духовкалар, замонавий чангютгич ва кир ювиш машиналари, болалар тагликлари, сендвич панеллар ишлаб чиқариш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

 

F.Ҳасанов, А.Исроилов (фото).


Охирги ўзгариш: 28/04/2018 09:16.   Кўрилганлиги: 122
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekiston-turkiya-urgut-erkin-iqtisodiy-zonasidagi-olti-loyihada-turkiyaliklarning-ulushi-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг