
20 ноябрь – Жаҳон болалар куни муносабати билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги замонавий ва тарихий бинолар кўк тусда ёритилмоқда.
«Дунёни кўк рангга бўяш» номли акциядан мақсад – жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига қаратиш, уларнинг фаровон ҳаёти учун катталар масъул эканини ёдга солишдир.
19 ноябрь куни Тошкентда БМТ ваколатхонаси ва «Замин» фонди халқаро веб-форум ўтказди. Тадбирда сўзга чиққан «Замин» фонди раиси Зироат Мирзиёева давлат ва жамоат фаолларини ногиронлиги бўлган болалар таълимига эътиборни оширишга чақирди.
Самарқанд шаҳрида ҳам тарихий ва таниқли замонавий бинолар кўк тусда ёритилди.
Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.