Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ЁШЛАР ФОРУМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ САМАРҚАНДДА

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ЁШЛАР ФОРУМИ ИШТИРОКЧИЛАРИ САМАРҚАНДДА

“Ўзбекистон-Россия форуми. Ҳамкорлик, ташаббус ва инновация” фестивали иштирокчилари Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд темир йўл вокзалида фестивал иштирокчиларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олди.Дастлаб фестиваль иштирокчилари Амир Темур ва Хўжа Дониёр мақбараларини зиёрат қилди.

Улуғбек обсерваториясида бўлиб, фалакиёт илми султони - Мирзо Улуғбекнинг ўз даврида осмон жисмларини ўрганишда ишлатган ашёларини томоша қилди.

– Мен Ўзбекистонга биринчи марта келишим, – дейди фестиваль иштирокчиси, Кемерова фармацевтика фабрикаси директори ўринбосари Иван Бураго. – Хусусан, Самарқандга ҳам. Бу ердаги тарихий обидалар мени лол қолдирди.

Сабаби, куз фаслида табиатнинг уйғунлиги яна ҳам гўзал бир кўриниш бериб турибди. Ташкил этилган ушбу фестивалдан бир олам таассуротлар билан юртимга қайтаман. Шу билан бирга ўзбекистонлик ёшлар билан тажриба алмашамиз.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 30/10/2018 17:35.   Кўрилганлиги: 116
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekiston-rossiya-yoshlar-forumi-ishtirokchilari-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг