
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуни 10, 11-моддалари ва 16-моддаси 2-қисмига мувофиқ 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилояти туман, шаҳар хокимларининг ҳамда ҳарбий қисм ва ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномаларига асосан, вилоятнинг туманлар ва шаҳарлар чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1030 (бир минг ўттиз) та сайлов участкалари тузилсин. Уларнинг округ бўйича тартиб рақамлари, маркази, манзили ва аҳоли пунктларининг чегаралари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев
Самарқанд шаҳри, 2016 йил 3 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.