Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЛАВОЗИМИГА КИРИШИШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИГА БАҒИШЛАНГАН ОЛИЙ МАЖЛИС ПАЛАТАЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЛАВОЗИМИГА КИРИШИШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИГА БАҒИШЛАНГАН ОЛИЙ МАЖЛИС ПАЛАТАЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Тошкентда 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мамлакатимиздаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очди. У 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлигини қайд этди. Марказий сайлов комиссияси раиси залда ҳозир бўлганлар ва сайловчилар номидан Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ва Ислом Каримовга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ Президент Ислом Каримов қасамёд қилди: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисини ёпиқ, деб эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқимиз давлатимиз сиёсатини, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди. Сайловчилар ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз берди.

ЎзА


Киритилган вақти: 10/04/2015 22:04.   Кўрилганлиги: 607
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-lavozimiga-kirishish-tantanali-marosimiga-bagishlangan-oliy-majlis-palatalarining-qoshma-majlisi-togrisida-axborot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг