Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги XV мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги XV мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги XV мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда депутатлик бирлашмалари томонидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

- Вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва депутатлик бирлашмалари ўз фаолиятини давлатимиз раҳбари томонидан сиёсий партиялар олдига қўйилаётган талаблар, белгилаб берилаётган устувор вазифалар ҳамда Марказий Кенгаш томонидан тасдиқланган аниқ режа асосида ташкил этиб келмоқда, - дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси З.Шодиева. – Бироқ депутатлар ўзларига билдирилган юксак ишончни қай даражада оқлашаяпти? Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз томонидан доимий комиссиялар муҳокамасига 14 та масала киритилган, 54 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботи тингланган, холос. Бу натижалар, кўрсаткичлар бизни қониқтирмайди, албатта.

Партиянинг Марказий кенгаш раиси ўринбосари А.Ҳамраев иштирок этган анжуманда партия дастурий мақсад-вазифаларини бажариш, лойиҳаларини амалга оширишда суткашликка йўл қўяётган туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган айрим депутатлар кескин танқид қилиниб, фаолиятини жонлантириши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Мажлисда шунингдек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎзМТДП Самарқанд вилояти Кенгаши матбуот хизмати.


Киритилган вақти: 18/07/2019 19:03.   Кўрилганлиги: 236
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozbekiston-milliy-tiklanish-demokratik-partiyasi-samarqand-viloyati-kengashining-navbatdagi-xv-majlisi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг