
Ўзбекистон Туркиянинг минтақадаги энг муҳим иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади.
Вилоятимизда турк капитали иштирокида 55 та қўшма корхона ташкил этилган, ўзаро товар айланмаси эса жорий йилнинг биринчи ярмида 74 миллион 137 минг долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119 фоизга ўсганлигини кўрсатмоқда. Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланишда ҳар икки томонда яхши ғоя ва таклифлар мавжуд.
Иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Самарқанд шаҳрида маҳаллий тадбиркорлар ва Туркия тижорат вазирлиги қошидаги «Шарқий Қора денгиз экспортчилари уюшмаси»нинг қурилиш ва бунёдкорлик соҳаларида фаолият юритаётган ишбилармонларининг B2B форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш, туризм соҳаларидаги имкониятлари намойиш этилди. Турк делегация таркибидан Шарқий Қора денгиз минтақасида жойлашган қурилиш соҳасида фаолият юритаётган 15 дан ортиқ корхона 40 га яқин ўз маҳсулотларини намойиш этди ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадини билдирди.
- Уюшмамиз Туркиянинг энг катта бирлашмаларидан бири ҳисобланади ва унда ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларида фаолият олиб борадиган тадбиркорлар аъзо бўлган, - дейди Шарқий Қора денгиз экспортчилар уюшмаси раиси Аҳмед Ҳамди Гюндоган. – Улар дунёнинг 110 дан ортиқ давлатига ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Шунингдек, уюшмамиз ҳар йили бир маротаба Буюк ипак йўли дастури доирасида туркий давлатларда яшайдиган ишбилармонлар йиғилишини ўтказади.
2019 йилда бўладиган 4-йиғилишга ўзбекистонлик тадбиркорларни таклиф этиш ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида бугунги тадбир ўтказиляпти. Бу учрашувнинг яна бир муҳим жиҳати Шарқий Қора денгиз минтақаси географик жиҳатдан Ўзбекистонга энг яқин ҳудуд бўлса-да, қурилиш ва бунёдкорлик соҳаларида ҳамкорлигимиз қониқарли эмас. Шу мақсадда ушбу минтақадаги энг йирик ишлаб чиқарувчиларни бу ерга жалб этган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатингизга турк ишбилармонларининг инвестицияларини кўпроқ киритишни режалаштирганмиз.
Ўктам Худойбердиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.