Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎЗАРО ЎРГАНИШДИ, ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ

ЎЗАРО ЎРГАНИШДИ, ТАЖРИБА АЛМАШИШДИ

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бошқаруви томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда фонднинг туман, шаҳар бўлинмалари раислари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил қилинди.

Саёҳат иштирокчилари Тошкентдаги тарихий обидалар, диққатга сазовор жойларда бўлиб, амалга оширилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Зангиота зиёратгоҳи, “Шаҳидлар хиёбони”, “Минор” жоме масжидини зиёрат қилиб, Мустақиллик майдонини томоша қилишди.

Сафар давомида жамоат фондининг Тошкент шаҳридаги бўлинмалари, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида давра суҳбатлари ташкил қилинди.

Бўлиб ўтган самимий мулоқотлар давомида томонлар тўплаган тажрибалари тўғрисида сўз юритишди. Жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликнинг қай тарзда йўлга қўйилаётгани ҳақида фикр алмашишди.

Икки кунлик тажриба алмашиш давомида Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ёқубжон Марқаев


Киритилган вақти: 18/11/2015 09:02.   Кўрилганлиги: 519
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ozaro-organishdi-tajriba-almashishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг