
Пахтачи туманидаги “Шарипова Умида” фермер хўжалиги даласида сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш ва суғоришда тежамкор технологиялардан фойдаланишга бағишлганган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги, “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарлари, туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар, деҳқон ва фермер хўжаликлари бошлиқлари, сувчилар иштирок этган тадбирда бундай усулда суғоришнинг афзалликлари ҳақида сўз юритилди.
- 38 гектар майдонда ғўза парваришлаяпмиз, - дейди “Шарипова Умида” фермер хўжалиги бошлиғи Эшниёз Ҳайдаров. – Ҳозирги сув танқислиги даврида ундан самарали фойдаланиш учун 6 гектар ғўза майдонида эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришни ташкил этдик. Бу усулда сув сарфи 20 фоизгача камаяди, ўқариқлар олинмайди. Асосийси, бир кеча-кундузда шунча майдонни суғориш мумкин.
Бундай эгилувчан қувурлардан 50 тўплам келтириб, тумандаги барча муқобил машина-трактор парклари орқали фермер хўжаликлари далаларида фойдаланиш режалаштирилган.
***
Шундай амалий семинарлар Пастдарғом, Иштихон ва Жомбой туманларида ҳам ўтказилди.
Иззатулла Норқувватов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.