Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

ОВОЗ БЕРИШ ЯКУНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказида соат 21.00 да комиссия аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Яхшинор Аллаёров овоз бериш якунлари ҳақида маълумот берди:

- Округ ҳудудида тузилган 957 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари сайловга оид миллий қонунчилигимиз асосида, юксак демократик талабларга мос ҳолда ташкил этилди.

Участкалардаовозберишсоат 6.00 да бошланиб, 20.00 да тугалланди. Сайловчилар мазкур сайловнинг Ватанимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини теран ҳис қилганлиги овоз бериш жараёнларида уларнинг фаол иштирокида яна бир бор намоён бўлди.

Соат 19.00 даги дастлабки маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг 2 миллион 93 минг 361 нафари, яъни 91 фоиздан кўпроғи овоз беришдаи штирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 36-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Бугун округ ҳудудидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини сиёсий партияларнинг 3800 нафардан ортиқ кузатувчилари, 56 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Самарқандга ташриф буюрган 3 та халқаро ташкилот ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 75 нафар халқаро кузатувчилари кузатиб бордилар. Уларнинг айримлари сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш ва участка сайлов комиссиясининг баённомасини тузиш жараёнларини кузатмоқдалар.

Кун давомида округ сайлов комиссиясига участка сайлов комиссиялари аъзолари, кузатувчилар ва сайловчилардан сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмади.


Киритилган вақти: 29/03/2015 21:21.   Кўрилганлиги: 731
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ovoz-berish-yakunlari-haqida-malumot-berildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг