Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОТИНОЙИЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ОТИНОЙИЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Самарқанд шаҳрида "Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш" мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ўрни, уларнинг вазифалари, айрим аёлларнинг бидъат-хурофот ишларида ташаббус кўрсатаётгани, ислом динини билиб-билмай нотўғри талқин қилаётганлиги ҳақида сўз юритилди

Отинойи маҳаллада ўз обрўсига эга, ислом динидан хабардор, кайвони киши сифатида эътироф этилади, – дейди Паст Дарғом тумани Найман маҳалласи отинойиси Санобар Муйдинова. – Бугунги тадбирда фаолиятимизга оид кўпгина маълумотларга эга бўлдик. Хотин-қизларга никоҳ ва оила масалаларида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, тўй ва маърака-маросимларда исрофгарчиликларга йўл қўймаслик борасида тушунча беришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлигини англадик.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 23/10/2018 15:20.   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/otinoyilar-faoliyati-tahlil-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг