Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ота-она бўлиш шарафи

Ота-она бўлиш шарафи

Фарзанд туғилганида нафақат ота-она, балки яқинлар ҳам хурсанд бўлади. Жамиятда ҳар бир инсон фарзанд кўрган кунни энг қувончли кун деб билади. Фарзанд туққан аёл қадр топади.

Оналик шарафига муяссар бўлади. Ўзини бахтиёр ҳис қилади. Ота, айниқса, биринчи фарзанди туғилганида еру кўкка сиғмайди. Мол-давлати, мансаб-мартабаси туфайли сезмаган ҳузурни ҳис этади. Фарзанд неъмати ота қалбини фахр туйғусига тўлдиради. Қасрининг бўғиқ ҳавоси жаннат райҳонининг иси билан тўлади. Хонадондан гўдак йиғиси ва яқинларининг кулгиси эшитилади. Яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлди. Неъмат қадри бизга шундай улкан қувонч беради. Халқимиз уй қуриб, тўй қилиб чарчамаган, фарзанд учун жонини берадиган, етимнинг бошини силаган халқ. Албатта, дунё синов ва имтиҳондан иборат. Яратган зот баъзи оилаларга фарзанд неъматини бериб, бандасидан шукрини сўрайди. Баъзи оилаларга сабрини синаш учун фарзанд бермайди. Халқимизнинг насл-насабга эътибори, элати ва шажаралари билан насл ва насаб суриштириб, бир-бирларини танишлари, айниқса, оила қуришда, қуда-андачиликда миллий қадриятга айлангандир. Фарзанд туғилганида нафақат ота-она, балки яқинлар ҳам хурсанд бўлади. Жамиятда ҳар бир инсон фарзанд кўрган кунни энг қувончли кун деб билади. Фарзанд туққан аёл қадр топади. Оналик шарафига муяссар бўлади. Ўзини бахтиёр ҳис қилади. Ота, айниқса, биринчи фарзанди туғилганида еру кўкка сиғмайди. Мол-давлати, мансаб-мартабаси туфайли сезмаган ҳузурни ҳис этади. Фарзанд неъмати ота қалбини фахр туйғусига тўлдиради. Қасрининг бўғиқ ҳавоси жаннат райҳонининг иси билан тўлади. Хонадондан гўдак йиғиси ва яқинларининг кулгиси эшитилади. Яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлди.

              Она оилада меҳр булоғидир. Шу меҳр отани оилага тортади. У оиласини соғиниб уйига шошиб келади ва бу туйғу фарзандни меҳрли бўлишга ундайди. Ота-она фарзанд учун суянч бўла оладиган ишончли инсон. Она бола учун ўрнак бўлиши лозим бўлган идеалдир. Она фарзанди билан чуқур биологик ва психологик муносабатда бўлади. Бола севги, меҳр, кўмаклашиш ва ишонч сингари асосий ахлоқий хусусиятларни онадан ўзлаштиради. Бундан ташқари она тилининг ўргатилиши, қоидалар, айниқса, уй ҳаётидаги муносабатлар ва хатти-ҳаракат тарбиясининг илк ўргатувчиси ҳам онадир. Шу боис инсондаги шахсий хусусиятларнинг шаклланишида она катта роль ўйнайди.

             Ўтказилган тадқиқотлар, айниқса, дастлабки беш ёшда болага ота-оналарнинг руҳий жиҳатдан вақт ажратишлари жуда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда. Айниқса, мана шу йилларда болалар билан кўпроқ бирга бўлиш, уларнинг марказий нерв системаси шаклланишида муҳим ҳисса бўлиб қўйилиши айтилган. Фарзандингиз билан ўтказган вақтингиз унинг ўзига бўлган ишончини шакллантириши жиҳатидан аҳамиятлидир. Чунки унга вақт ажратишингиз уни қадрлашингиз демакдир. Фарзандингизга “Мен сени қадрлайман, чунки вақт ажратаяпман” деган кайфиятини беради. Бор-йўқлиги эьтиборга олинмаса, худди у уйда йўқдек ҳаракат қилинса бу боланинг ўзига бўлган ишончига салбий таьсир кўрсатади.

            

  Жасорат ва қийинчиликларга бардош бериш каби хислатларни эса бола отасидан олади. Яъни ота болани кўпроқ уйдан ташқаридаги ҳаётга тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Отанинг таьсири, айниқса, мактаб даврида сезилади. Ота-она баркамол оиладаги фарзанд тарбияси ва уй юмушларини бажариши лозим бўлган киши. Ота-она ўз фарзандлари олдида оилада қадриятлар, диний эьтиқоди шаклланишига масьул шахс ҳисобланади. Оилада ота ўз ролини, масьулиятини, ҳурматини ва якка ҳукмронлигини сақлаган бўлса, бундай оилалар баркамол бўлади. Ота оилани боқувчи шахс бўлишдан ташқари, у ҳимоячи ҳамдир. Ота эркак сифатида кучли ва чидамли инсон. Ҳамма биргаликда меҳнат қилаётган вақтда хотини ва фарзандларига уларнинг кучига қараб ишларни тақсимлайди, бу адолатдан бўлади. Ота-она болада ўзига нисбатан ҳурматни шакллантириш унинг ўрганиш, севиш ва яратувчанлик қобилиятини кучайтиради. Ўзига нисбатан ҳурмат бахтли бўлиш ва ҳаётдаги муваффақият билан боғлиқ. Олимларнинг фикрича, боланинг ўзига нисбатан ҳурмати оиладаги яхши таьлимнинг маҳсулидир. Болаларнинг туйғулари, кузатишлари ва қабул қилиши тинглашга арзийди ва бу боланинг ўзига бўлган ҳурматини оширади. Боланинг ўзига бўлган ҳурматини орттиришда ота-она унинг танловлари ҳамда туйғуларини қабул қилишдан иборат. Айтайлик, фарзанд одамовироқ бўлиб вояга етяпти. Бундай пайтларда ота-оналар эьтиборини кучайтириш орқали уларга ёрдам беришлари мумкин. Уларни жиддий туриб тинглаш ва нима демоқчи эканликларини англаш, шундан сўнг нима демоқчи эканлигингизни билдиришингиз керак. Масалан, фарзандингиз “Мен аҳмоқман, ҳеч нарса қўлимдан келмайди” деганда, “Аммо мен бундай деб ўйламайман, баьзи нарсаларни ўрганишинг учун ҳали кўп вақт керак бўлади, аммо шуниси аниққи, сен қобилиятлисан. Эслаб кўр, ўйинчоқ камазингни ўзинг тузатган эдинг. Бунинг учун қобилият керак” деб жавоб беришингиз мумкин. Ота-оналар қучоқлаб эркалаши болада ўзига бўлган хурматнинг шаклланишига кўмак беради. Болалар бундай хатти-харакатларга нисбатан ўта таьсирчан бўладилар. Уларга “сени яхши кўраман” дегандан кўра, меҳр билан қучоқлаб ўпид қўйишингиз кўп нарсани ифодалайди. 

           Болалар билан гаплашганда улар билан бир мавқеида туриб, юзма-юз сўзлашишга урининг. Шундай қилинмаса, у ўзини кичкина ҳис этиб, ота-оанси билан ўзи ўртасида масоқа бор деган фикрга келиши мумкин. Ота-оналар сўз орқали бошқа нарсани, ифодалаганларида мана шундай вазият юзага келади. Масалан, жаҳлингиз чиққан ҳолда фарзандингизнинг юзига қарамай “Сени яхши кўраман” дейишингиз, қўрққанида кечаси ёнига келишингиз мумкинлигиним айтиб, бундан жаҳлингиз чиқиши фарзандингизни иккилантириб қўяди. Аввало, болага нисбатан тўғрисўз бўлиш лозим. Жаҳлингиз чиқиб турганида буни унга сездирмаслигингиз керак. Фарзандга намуна бўлиш, унга айтган гапларингизга ўзингиз ҳам риоя этишингиз лозим. Берган ваъдангизнинг   устидан чиқинг. Нимани ҳис этаётганингизни ёки ўйлаётганингизни унга айтишингиз лозим. Тилда ва амалда бир хил бўлишга интилинг. Болалар учун ота-оналарининг хотиралари, уларни хурсанд қилган ёки қўрқитган эсдаликлари, қандай танишганлари, фарзандли бўлиш қандай эканлиги ҳақидаги ҳикочлари қизиқ. Оилавий ҳикоялар фарзандларнинг ўз аждодлари билан ғурурланишини таъминлайди. Болаларнинг ҳар бирига хос бўлган хусусиятларини ота-оналар кашф этиши ва буни уларга айтиши лозим. Бу билан болага яратувчанлик ҳамда ўзини шакллантиришга имкон берилган бўлади. Болаларда ўзига бўлган ҳурматни шакллантириш у қадар осон иш эмас. Бунда иккита муҳим омил саналган севги ва қобилиятни унутмаслик лозим. Бу икки туйғу озиқлантириб борилиши керак.                                                                                               

              Интизом дейилганда ота-оналар кўпинча калтаклаш ва жазолаш орқали тарбиялашни тушунишади. Шунга асосланиб оилада босим ўтказишга асосланган авторитар ҳатти-ҳаракатлар шаклланади. Жазо ва калтакка мурожаат қилинадиган ҳаракатлардан мақсад сўзга кирадиган, қоидаларга бўйсунадиган, берилган вазифаларни адо этадиган, тарбияли, аксинча, итоаткор, тўғри сўз фарзанд тарбиялашдир. Бироқ натижа асло бундай бўлмайди. Аксинча, хато қилишдан қўрқадиган, ўзига ишонмайдиган, ўзгалар таьсиига осонгина тушиб қоладиган, ўзини паст кўрадиган, одамови ёхуд тажавускор шахс юзага келади.     

            Ота-онанинг вазифаси фарзандини кашф этиб, унда мавжуд бўлган қобилиятни ривожлантиришни таьминлашдир. Уни ҳар бир ҳаракати сабаб танқид қилишдан иборат эмас. Болалар сўзлардан кўра кўпроқ хатти-ҳаракатлардан таьсирланадилар. У холда сиз ҳам хатти-ҳаракатларингизда самимий ва тўғрисўз бўлинг. Оила беролмаган ёки нуқсонли бўлган тарбияни на мактаб бера олади ва на жамият. Сиз ота-оналар- атиргул кўчатини тарбиялайдиган энг ҳурматга сазова боғбонларсиз.

                                     "Оила" ИАТМ Самарқанд вилоят бошқармаси          қошидаги махсус ўқув курслари бош мутахассиси

У.Ақбаева


Охирги ўзгариш: 03/06/2019 14:35.   Кўрилганлиги: 911
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ota-ona-bolish-sharafi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.