
Каттақўрғон
тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Кадан қўрғонида жойлашган янги бинонинг тантанали очилиш маросимида
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси
бошлиғи С.Зуфаров, ИИВ ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи А.Қўлдошев,
вилоят ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов ва туман ҳокими А.Баҳромов юртимизда ички ишлар
ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган
ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.
– Бўлимимиз шу вақтгача эски бинода фаолият олиб бораётганди,
– дейди Каттақўрғон туман ИИБ ЁХБ бошлиғи Илҳом Омонов. – Бинода етарлича шароит
йўқлиги хизмат фаолиятимизда бир мунча қийинчиликлар туғдирарди. Янги бинода барчаси
ҳисобга олиниб, замонавий жиҳозланган. Ўт ўчирувчиларнинг хизмат фаолияти учун махсус
шароитлар яратилган. Бу эса ёнғинларни бартараф этишдаги ҳаракатнинг тезкорлигини
таъминлайди.
Тадбирда туман ёнғин хавфсизлик бўлимига махсус жиҳозланган
янги ўт ўчириш автомашиналари топширилди.
Азим ҚОДИРОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.