Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўт ўчирувчилар янги бинога эга бўлди

Ўт ўчирувчилар янги бинога эга бўлди

Каттақўрғон тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Кадан қўрғонида жойлашган янги бинонинг тантанали очилиш маросимида 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи С.Зуфаров, ИИВ ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби бошлиғи А.Қўлдошев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тошпўлатов ва туман ҳокими А.Баҳромов юртимизда ички ишлар ходимларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

– Бўлимимиз шу вақтгача эски бинода фаолият олиб бораётганди, – дейди Каттақўрғон туман ИИБ ЁХБ бошлиғи Илҳом Омонов. – Бинода етарлича шароит йўқлиги хизмат фаолиятимизда бир мунча қийинчиликлар туғдирарди. Янги бинода барчаси ҳисобга олиниб, замонавий жиҳозланган. Ўт ўчирувчиларнинг хизмат фаолияти учун махсус шароитлар яратилган. Бу эса ёнғинларни бартараф этишдаги ҳаракатнинг тезкорлигини таъминлайди.

Тадбирда туман ёнғин хавфсизлик бўлимига махсус жиҳозланган янги ўт ўчириш автомашиналари топширилди.

Азим ҚОДИРОВ.


Охирги ўзгариш: 13/12/2017 20:03.   Кўрилганлиги: 331
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ot-ochiruvchilar-yangi-binoga-ega-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг