ОСОЙИШТАЛИК УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Самарқандда жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва диний ақидапарастликнинг олдини олиш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда маҳаллий ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман ва шаҳар бўлинмалари масъул ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний идоралар вакиллари, маънавият тарғиботчилари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва бошқалар дунёнинг турли минтақаларида нотинчликлар, диний эсктремизм ва терроризм хавфи кучайиб бораётган бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган тинчликсевар ва халқпарвар сиёсат туфайли юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлиги таъминланаётганини турли миллат ва элатлар вакиллари аҳил-иноқ ҳаёт кечираётганини алоҳида таъкидлади.

Лекин бундан хотиржамликка берилиш керак эмас. Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиши, тинчликни асраб-авайлашни ўз бурчи, деб билиши лозим. Айниқса, муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб, унинг ғоя ва мақсадларини нотўғри талқин этаётган ғараз ниятли турли оқимлар таъсиридан халқимизни, хусусан, ёшларни асраш энг долзарб вазифалардандир.

Анжуманда мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари, аҳоли ўртасида диний ақидапарастлик ғоялари тарқалишининг олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари ва диний идоралар олдида турган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

Бундай тадбирлар Ургут ва Булунғур туманларида ҳам ўтказилди.


Киритилган вақти: 24/12/2015 08:55.   Кўрилганлиги: 458

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг