Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Осойишталик қадри ўзаро суҳбатларда англашилади

Осойишталик қадри ўзаро суҳбатларда англашилади

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида «Самарқанд вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш» мавзусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва наркология диспансери мутахассислари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларда жамиятимизга ёт бўлган иллатларнинг оқибатлари ҳақида маърузалар тингланди.

Унда сўз олганлар бугунги тинч-осойишта, фаровон кунларнинг қадрига етишни, бунинг учун ҳамиша сергак, огоҳ ва маънавий етук бўлиш зарурлигини таъкидладилар.

Тарғибот тадбирлари давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан суратга олинган «Зулматга йўл» ва «Эртанги кун бизники, марра бизники» номли видеофильмлар намойиш этилди.


Киритилган вақти: 04/10/2016 17:25.   Кўрилганлиги: 1108
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/osoyishtalik-qadri-ozaro-suhbatlarda-anglashiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.