Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга агрологистика марказларини қуриш учун $197 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга агрологистика марказларини қуриш учун $197 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга агрологистика марказлари (АЛМ) қурилиши учун 197 млн доллар миқдорида кредит тақдим этади. Агрологистика маркази янги ва қайта ишланган мева ва сабзавотлар саралаш, сақлаш ҳамда етказиб бериш билан шуғулланади, дейилади қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида.

ОТБ агрологистика марказларини қуриш учун 25 йил муддатга 5 йиллик имтиёз билан кредит ажратади. Кредит давлат бюджети ҳисобидан тўланади.

Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам лойиҳага 47,75 млн доллар миқдорида сармоя ажратади. Сармоя 39,15 млн доллар солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар, 8,60 млн доллар эса инвестиция даври мобайнида молиявий харажатларни қоплаш шаклида тақдим этилади.

Агрологистика марказлари Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қурилади. Қурилиш лойиҳасини 2023 йилда якунлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, АЛМ қурилиши якунланганидан сўнг мазкур ҳудудда эркин иқтисодий зона яратиш таклиф этилмоқда.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:17.   Кўрилганлиги: 80
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/osiyo-taraqqiyot-banki-ozbekistonga-agrologistika-markazlarini-qurish-uchun-197-mln-ajratadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг