Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Осиё очиқ кубоги беллашувлари Самарқандда старт олди

Осиё очиқ кубоги беллашувлари Самарқандда старт олди

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда.


Мусобақаларда мезбон спортчилардан ташқари, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган юз нафардан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувларнинг дастлабки куни катталар ва ёшлар ўртасидаги яккалик ва жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди. Катталар ўртасидаги яккалик баҳсларда 200 метрга параканоэ бўйича А.Абдулҳабибов (Ўзбекистон), Ж.Тайкенов (Қозоғистон), аёллар ўртасида Ш.Мирзаева (Ўзбекистон) ғолибликни қўлга киритган бўлса, катталар ўртасида 1000 метрга байдаркада А.Мочалов (Ўзбекистон), каноэда С.Тожиев (Ўзбекистон), шу масофага ёшлар ўртасида байдаркада А.Герман (Ўзбекистон), каноэда С.Иноғомов (Ўзбекистон) барча рақибларини доғда қолдириб шоҳсупанинг юқорисидан ўрин олишди. Жуфтлик баҳсларида катталар ўртасида байдаркада Ш.Аъзамов ва Ж.Нурматов (Ўзбекистон), каноэда Г.Кочнев ва С.Мирбеков (Ўзбекистон), шу масофага ёшлар ўртасида байдаркада Д.Онуфриев ва М.Судин (Ўзбекистон), каноэда С.Иноғомов ва Ж.Равшанов (Ўзбекистон) жуфтликлари ғалаба қозонди. - Нуфузли мусобақаларнинг Ўзбекистонда ташкил этилаётганлигига асосий сабаб - бу ерда жаҳон стандартларига жавоб берувчи эшкак эшиш каналининг борлиги десам хато бўлмайди, - дейди Халқаро байдарка ва каноэда эшкак эшиш федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси, мусобақа бош ҳаками Санто Чабо (Венгрия). – Ажойиб ландшафти, спортчилар ва томошабинлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар туфайли ушбу мажмуа Осиё ва жаҳон спорт ареналаридан бирига айланган. Кеча мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Осиё каноэ федерацияси, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари иштирок этди. Самарқандлик санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров иштирок этди.




Охирги ўзгариш: 19/09/2017 19:10.   Кўрилганлиги: 464
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/osiyo-ochiq-kubogi-bellashuvlari-samarqandda-start-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг