Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Орҳан Дургут Имом Бухорий қадами теккан шаҳарлар суратини чизди

Орҳан Дургут Имом Бухорий қадами теккан шаҳарлар суратини чизди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Имом Бухорий таваллуди  (810 йил 20 июль) муносабати билан туркиялик фотограф Орҳан Дургут билан ҳамкорликда 

“Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг қўлёзма нусхалари ва “Дунё ислом шаҳарлари” номли халқаро фотокўргазма ташкил этилди.

Тадбирда профессор-ўқитувчилар, диншунос ва тарихшунос олимлар иштирок этиб, у ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Кўргазмага келганларга Имом Бухорий фаолияти, шунингдек, марказ ва ҳадис илми мактабининг яратилиш тарихи, у ерда икки йил давомида амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, илмий ходимлар ва тингловчилар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Кўргазма давомида туркиялик меҳмон Орҳан Дургут юртимиз ва дунёнинг 60 та Ислом шаҳарларининг тарихий бино, муқаддас қадамжоларини, жумладан, Имом Бухорий илмий сафарларда бўлган Макка, Мадина, Басра, Куфа, Бағдод, Дамашқ, Қайсария, Асқалон ва Эъзоб шаҳарларини ўз ижодида акс эттирганини таъкидлади.

– Имом Бухорийнинг шоҳ асари бўлмиш "Саҳиҳул Бухорий" китоби бутун ислом оламида  Қуръони каримдан кейинги биринчи энг ишончли манбаа саналади, – деди Орҳан Дургут. –  Унинг ҳадислар тўплами мусулмонлар ахлоқ-одоби, ибодати, ижтимоий мезонларини белгиловчи манбаа ва умуминсоний қадриятлар намунасидир. Имом Бухорийнинг номи бутун ислом дунёсида самимий меҳр-муҳаббат, катта ҳурмат-эътибор билан тилга олинади. Мусулмон дунёсини барча мадраса ва дорилфунунларида Имом Бухорийнинг ўлмас асарларидан қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда. Давлат ва дин пешволари, жамият арбоблари, олиму-уламолар Имом Бухорийнинг асарларидан ҳар қадамда истифода қилиб, унга таяниб иш тутадилар.

Тадбир доирасида соҳани янада ривожлантириш учун илмий-тадқиқот марказлари ва соҳага тегишли мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилиб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Дарвоқе, кўргазма жорий йилнинг 19 августига қадар давом этади.


Киритилган вақти: 19/07/2019 15:38.   Кўрилганлиги: 300
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/orhan-durgut-imom-buxoriy-qadami-tekkan-shaharlar-suratini-chizdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.