Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎРГАНАМИЗ, ТАРҒИБ ЭТАМИЗ

ЎРГАНАМИЗ, ТАРҒИБ ЭТАМИЗ

Самарқанд шаҳридаги Концерт залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари Б.Аллаев, А.Мухторов ва бошқалар Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилган ишлар, муаммолар ечими бўйича эришилган натижаларга тўхталдилар.

- Мурожаатномада давлатимиз раҳбарининг илмли ва маънавий салоҳияти юксак, маърифатли шахслар сафини кенгайтириш борасидаги таклифлари зиёлиман деган барча юртдошларимизни тўлқинлантирди, - дейди Тошкент иқтисодиёт университети профессори Б.Аллаев. – Биргина, жорий йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилиниши педагоглар зиммасига инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифасини юклади.

Бундан ташқари, Президент Мурожаатномасида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни юксалтириш каби йўналишлар бўйича муҳим вазифалар  белгилаб берилди.

- Мамлакатимиз тарихида илк бор кузатилган бу Мурожаатнома ижтимоий-иқтисодий ҳаётда шу давргача мавжуд бўлган муаммоларга ечим топиш имкониятини яратди, - дейди Нуробод туманидаги 6-умумтаълим мактаби директори Ф.Худойқулов. – Шу пайтгача туманимиздан Самарқанд шаҳригача бўлган салкам юз километр масофани босиб ўтишда иккита йўл ҳаракати хавфсизлиги назорат постларидан ўтишга тўғри келарди. Бугун эса бу постлар олиб ташланди. Бугунги йиғилишда халқимизга эркинлик бераётган шу каби ўнлаб мисоллар тилга олинди.

***

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар тарғиботига бағишланган худди шундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, кўплаб меҳнат жамоаларида, соҳа ходимлари ўртасида ўтказилди

***

Каттақўрғон шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 2-умумтаълим мактабидаги учрашувларга ўқитувчи-мураббийлар, маҳалла фаоллари таклиф этилди.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти олимлари Н.Раҳимов, М.Қулматов, И.Саломов, Ф.Жонибеков, И.Аллаев, А.Худойбердиев Мурожаатномада белгиланган ҳар бир мақсад ва вазифаларга эътибор қаратдилар.

- Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасини телевидение орқали диққат билан эшитдим, - дейди Навбаҳор маҳалласи фаоли Ўролтош Каттақўлова. – У кишининг ташаббуси билан шаҳар ва қишлоқларимизда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар барпо этилаётгани, ногиронлар, кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ҳар жиҳатдан кўмак берилаётгани, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш ишларига қўл урилаётгани инсонпарварликнинг яққол намунасидир.

Бугун яна бир янгилик эшитдим, таълим муассасаларида фаолият юритаётган пенсионерларнинг пенсияси тўлиқ бериладиган бўлибди.

Президентимиз қўшни республикалар билан олиб бораётган дўстона сиёсати, амалга ошираётган савобли ишлари учун ўз мамлакати ва минтақасидаги вазиятлар ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир бўлган жаҳоннинг ўн нафар етакчилари рўйхатига киритилибди.

Бундай хушхабарлар албатта, халқимизни янги ташаббуслар, зафарлар сари илҳомлантириш баробарида, ёшларни шу эл ва шу Ватандан ғурурланиб яшаш, меҳнат қилишга даъват этади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тарғиб қилиш бўйича вилоят Матбуот маркзи.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 22:21.   Кўрилганлиги: 577
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/organamiz-targib-etamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг