
Тошкентда “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Кўрик-танловда Тойлоқ туманидаги Ўрай-Элипок маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 446-сонли таянч пункти 1-ўринни қўлга киритди ва “Нексия” автомобили билан тақдирланди.
– Маҳалламизда 4 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди 446-сонли таянч пункти профилактика катта инспектори Шавкат Хурсандов. – Профилактика куни жорий этилгани аҳоли билан яқин ҳамкорлик қилишимизда кенг имкониятлар яратди. Маҳалла фаоллари, бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ўтган йил ва жорий йилнинг шу даврига қадар маҳалламизда бирорта жиноят қайд этилмади.
Фаолиятимиз муносиб эътироф этилганидан хурсандман. Бу мукофот келгусида ҳам масъулият билан хизмат қилишга ундайди.
Танлов ғолибларини аниқлашда хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари эътиборга олинди.
“Зарафшон” газетасидан.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.