
Самарқандда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ораста қизлар” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун улкан эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан умумтаълим мактабларида “Ораста қизлар” тўгараклари ташкил этилиши ўқувчи-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг оила, миллий анъана ва қадриятлар ҳақидаги тушунчаларини бойитишга хизмат қилмоқда.
Танловнинг қуйи босқичларида вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари фаол қатнашди. Қизлар тўгарак машғулотларида ўрганган билим ва касб-ҳунар кўникмаларини намоён этди. Танловнинг вилоят босқичида барча туман ва шаҳарлардан келган ўн олти қиз баҳслашди.
Иштирокчилар оиладаги миллий қадрият ва анъаналар давомийлиги, кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, “мактаб – оила – маҳалла” ҳамкорлиги, оилада спортнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўзаро савол-жавоблар ўтказди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Бу борада бошқаларга намуна бўлган Оқдарё туманидаги 45-умумтаълим мактаби ўқувчилари (сардори Сарвиноз Исомиддинова) ғолибликни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Ғолиб Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.