Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОРАСТА ҚИЗЛАР БИЛИМДОН ҲАМ

ОРАСТА ҚИЗЛАР БИЛИМДОН ҲАМ

Тошкентда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Маҳалланинг энг ораста қизлари” республика анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда Самарқанддан мазкур танловнинг вилоят босқичида иштирок этган барча шаҳар ва туман жамоалари сардорларидан иборат 16 нафар қизлар иштирок этди.

Танловда Самарқанд вилояти қизлари “Энг билимдон қизлар” номинациясига сазовор бўлиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

– Вилоятимиз жамоасининг бу номинацияга эга бўлиши бежиз эмас, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси Марғуба Санақулова. – Танлов шартларидан бирида турли мавзулар, хусусан, соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена қоидалари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури, одоб-ахлоқ бўйича берилган саволларга вилоятимиз вакиллари тўлиқ ва аниқ жавоб бердилар.

Шунингдек, кексаларни эъзозлаш бўйича халқ мақоллари айтишувида ҳам қизлар ўз зукколигини намойиш этиб, икки юздан ортиқ халқ ибораларини айтиб, олқиш олдилар.

Танловда самарқандлик қизларнинг кийиниш маданияти, одоби бўйича тақдимот ҳам алоҳида эътироф этилди.


Киритилган вақти: 03/11/2015 17:54.   Кўрилганлиги: 1753
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/orasta-qizlar-bilimdon-ham

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.