Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎҚУВЧИЛАР БИР СИНФГА УЛҒАЙДИ

ЎҚУВЧИЛАР БИР СИНФГА УЛҒАЙДИ

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида ўқув йили якунланганлиги муносабати билан “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиш, доимо изланиш, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида тантанали сафланиш тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилда вилоятдаги 1200 та умумтаълим мактабининг 1-10-синфларини 611 минг нафардан ортиқ ўқувчи битириб, кейинги синфга ўтди. Жумладан, 56 минг нафар йигит-қизлар 9-синфни тамомлади.

***

Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда Девори Кўндаланг маҳалласи фаоллари, фахрий педагоглар, мактаб маъмурияти ва ота-оналар иштирок этди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев ва бошқалар таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, келгуси ўқув йилидан бошланғич синфларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига тўлиқ ўтилиши, 11 йиллик умумий ўрта таълим тизимининг мазмун-моҳияти, жойларда ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида яратилган шарт-шароитлар хусусида гапирди.

Тадбир ниҳоясида ўқув йили давомида аъло баҳоларга ўқиши, намунали хулқи билан юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Бахтиёр Мустанов.

 


Охирги ўзгариш: 26/05/2018 17:25.   Кўрилганлиги: 884
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oquvchilar-bir-sinfga-ulgaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.