Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗ 6 МЕДАЛ БИЛАН БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРИМИЗ 6 МЕДАЛ БИЛАН БИРИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Самарқандда умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада якунланди.

Ўзбекистонликлардан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Туркманистондан ташриф буюрган 58 нафар иқтидорли ёшлар беллашган баҳсларда физика фанидан Наманган давлат университети академик лицейи ўқувчиси Умиджон Ҳафизовга олтин медал насиб этди. Иштирокчи мамлакатларнинг 4 нафар вакили кумуш, 6 нафари бронза медалларини қўлга киритди.

Астрономия фани бўйича эса Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги физика-математика фанларига ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Ырыскелди Анарбеков олимпиаданинг олтин медалига лойиқ топилди. Қозоғистонлик Аманқул Жанибек кумуш, Кенес Эржан ва юртдошимиз Дўстмамат Бозорқулов бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, олимпиаданинг 18 нафар энг фаол иштирокчилари, 12 нафар гуруҳ раҳбарларига олимпиада сертификатлари топширилди.

Умумий ҳисобда ўзбекистонликлар олимпиаданинг 6 та, қозоғистонликлар 5 та, қирғизистонликлар 3 та ва туркманистонликлар 1 та медалига эга бўлишди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 24/06/2018 15:24.   Кўрилганлиги: 211
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oquvchi-yoshlarimiz-6-medal-bilan-birinchi-orinni-egalladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг