Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚОВА СУВНИ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ОҚОВА СУВНИ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Самарқанд шаҳри Фарҳод шаҳарчасидаги мазкур иншоот “Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининнг оқова тизимини реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағлари эвазига реконструкция қилинди.

Лойиҳа қуввати кунига уч минг куб метр бўлган ушбу иншоот “Махсус қурилиш-3 Тошкент бўлими” корхонаси томонидан қуриб битказилди. Бунинг учун 3 118 606 доллар сарфланди.

Иншоот самарадорлиги, энергиятежамкорлиги ва замонавий ускуналари билан таъминланган республикада ягона ҳисобланади. Олдинги иншоот оқова сувларни 30 фоизгача тозалаган бўлса, энди автоматик тарзда биологик усул билан тўлиқ тозаланиб, табиий сув ҳавзаларига ташланади.

– Ўзбекистонда сувларни зарарсизлантириш билан боғлиқ лойиҳаларда 15 йилдан буён иштирок этиб келяпмиз, – дейди Жаҳон банкининг «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг оқова тизимини реконструкция қилиш» лойиҳаси раҳбари Девид Лорд. – Шу мақсадда Самарқанд ва Бухородаги лойиҳаларни молиялаштириш учун салкам 50 миллион доллар маблағ ажратилган бўлиб, 2019 йилга қадар Самарқанддаги оқова иншоотларини реконструкция қилиш ва оқова хизматларини 59 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

 

Анвар Мустафоқулов.


Охирги ўзгариш: 17/04/2018 19:39.   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oqova-suvni-tozalash-inshooti-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг