Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЎҚИБ, ИЗЛАНГАН, АЛБАТТА, АКАДЕМИК БЎЛАДИ

ЎҚИБ, ИЗЛАНГАН, АЛБАТТА, АКАДЕМИК БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Муҳаммадкабир Баҳодирхонов Самарқанд давлат университетида ўтказилган учрашувда ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасигача бўлган йўли ҳақида сўзлаб берди.

Олим яқинда қуёш энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қуёш панелининг янги турини яратган ва у олдингиларига қараганда анча самарали. Чунки шу пайтгача дунё олимлари томонидан ихтиро қилинган қуёш панелларининг барчаси қуёшдан келаётган энергиянинг 20 фоизини электр энергиясига айлантира олган. Академик яратган технология эса қуёшэнергиясининг 60 фоизини электр энергиясига айлантира олади.

– Физиканинг ўзгармас қонунияти бор – табиатда ҳеч нарса йўқдан бор бўлмайди, бордан йўқ бўлмайди. Фақат моддалар бир турдан иккинчи турга ўзгаради, – дейди М.Баҳодирхонов. – Демоқчи бўлганим,  биз ҳам академик бўлиш учун умуман мавжуд бўлмаган илмни яратмадик. Бор, аммо бизга номаълум бўлган илмни исботлаб, фанга маълум қилдик. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир талаба амалга ошириши мумкин.

Тўғри, бу йўлда киши жуда кўп изланади, ҳатто қийинчиликлар, қаршиликлар, зиддиятлар, тўсиқларга учрайди. Аммо ортга чекинмаслик керак. Доимо олға интилиш зарур. Сиз ҳам ўқинг, ўрганинг, изланинг, чекинманг. Илм йўлида меҳнат қилган, изланган киши ҳар бир киши академик бўлишга ҳақли.

 

Олим Соннибоев.


Охирги ўзгариш: 26/02/2018 21:10.   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oqib-izlangan-albatta-akademik-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг