Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚДАРЁДА ЯНА БИР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ОҚДАРЁДА ЯНА БИР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Оқдарё туманидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Бинони фойдаланишга топшириш тадбири ўтказилиб, унда  туман ҳокимлиги, нуроний отахону-онахонлар, соҳа мутасаддилари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

 Мукаммал таъмирланган мазкур муассасада 150 нафар болажонлар таълим-тарбия олишни бошлаганлиги билан бир қаторда, 30 нафар маҳаллий аҳоли ҳам мазкур муассасада ўз иш фаолиятини бошлади.

Тадбирда сўз олганлар ва муассасада яратилган шрат-шароитлар билан танишган тадбир иштирокчилари муассаса замонавий жиҳозлар билан таъминланганлигини, рус ва инглиз тили тўгараги ташкил этилганлиги ҳамда болаларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш учун спорт майдончаси барпо этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.


Киритилган вақти: 30/06/2019 08:55.   Кўрилганлиги: 662
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oqdaryoda-yana-bir-maktabgacha-talim-muassasasi-mukammal-tamirlanib-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.