Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚДАРЁДА 225 НАФАР БОҒЧА ЁШИДАГИ БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

ОҚДАРЁДА 225 НАФАР БОҒЧА ЁШИДАГИ БОЛАЖОНЛАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ҚАМРАБ ОЛИНДИ

Бугунги кунда вилоятимизда нодавлат, давлат-хусусий шерикчилик ҳамда оилавий мактабгача таълим муассасаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ташаббускор-тадбиркорларнинг лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, амалга ошишига кўмак бериб келинмоқда. Оқдарё туманида ҳам бу борада режали ишлар олиб борилиб, натижаларга эришилмоқда.

Оқдарё тумани Пўлатдархон маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Дилфуза Марупова томонидан замонавий лойиҳа асосида 150 ўринли мактабгача талим муассасаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.  Муассасага таълим-тарбия олиш учун 150 нафар болажонлар қабул қилиниши билан бир қаторда 27 нафар ушбу маҳаллада яшовчи хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Шунингдек, туманнинг Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини Равот қишлоғида тадбиркор М.Тўрақулов томонидан “Наргиза Нигора” номли нодавлат мактабгача таьлим муассасаси барпо этилди. Барча шарт-шароитларга эга мазкур муассасага 75 нафар равотлик боғча ёшидаги болажонлар қамраб олинди.

 


Киритилган вақти: 07/07/2019 21:20.   Кўрилганлиги: 702
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oqdaryoda-225-nafar-bogcha-yoshidagi-bolajonlar-maktabgacha-talim-muassasasiga-qamrab-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.