Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚ ЙЎЛ, СЕРЖАНТЛАР!

ОҚ ЙЎЛ, СЕРЖАНТЛАР!

Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактабининг навбатдаги битирувчиларига сертификат ҳамда сержантлик кўкрак нишонлари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сержантлар тайёрлаш мактаби бошлиғи, подполковник Б.Мискинов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида юртимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидладилар. Соҳа учун юқори малакали, профессионал кадрлар тайёрлашга қаратилаётган эътибор туфайли бугунги кунда миллий армиямиз сафларида замонавий ҳарбий билимлардан яхши хабардор, жисмоний ва маънавий-маърифий тайёргарлиги юқори кичик командирлар ҳам муваффақиятли хизмат ўтамоқда.

Мазкур муассасада Қуролли Кучларимиз учун ўндан ортиқ мутахассислик бўйича сержантлар тайёрланмоқда. Бу ерда тингловчиларнинг соҳага оид билимларни пухта эгаллаши, жисмоний ва жанговар тайёргарлик, замонавий ҳарбий техника ҳамда воситалардан фойдаланиш кўникмасини оширишлари учун кенг имкониятлар яратилган.


Киритилган вақти: 29/02/2016 18:54.   Кўрилганлиги: 1554
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oq-yol-serjantlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.