Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОҚ ЙЎЛ, ОФИЦЕРЛАР!

ОҚ ЙЎЛ, ОФИЦЕРЛАР!

Самарқанд Олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида навбатдаги битирувчиларга диплом ва офицерлик унвонлари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Қобил Ҳамдамов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида юртимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий армиямиз учун юқори малакали офицер кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлашди.

Билим юрти Қуролли Кучлар тизими учун юқори малакали кадрлар етказиб бераётган нуфузли олий ҳарбий таълим муассасаларидан биридир. Бу ерда фронт орти таъминоти, автомобиль бўлинмалари, артиллерия-муҳандислик қўшинлари тактик қўмондонлиги каби олти йўналиш бўйича офицерлар тайёрланмоқда.


Таълим даргоҳида курсантларнинг замон талаблари даражасида билим олиши, касб кўникмаларини эгаллаши учун барча имконият ҳамда шарт-шароит яратилган. Амалий ва назарий машғулотлар учун махсус хоналар, замонавий ҳарбий техника ҳамда жиҳозлар, спорт заллари ёшларнинг ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишига хизмат қилмоқда.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан концерт дастури ҳамда кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.


Охирги ўзгариш: 24/06/2016 10:41.   Кўрилганлиги: 1383
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oq-yol-ofitserlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.