Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОНЛАЙН СЕССИЯ

ОНЛАЙН СЕССИЯ

Самарқандда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеяси Европа минтақавий комиссиясининг навбатдаги 65-сессияси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган онлайн тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов олиб бормоқда. Тадбирда жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 300 дан ортиқ туризм индустрияси вакиллари иштирок этиши белгиланган.

Сессияда асосий мавзу пандемиянинг туризмга таъсири ва унинг оқибатларидан тикланиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, "СОVID-19га жавоб сиёсати" мавзусида вазирлараро муҳокамалар ҳамда UNWTO ва Халқаро молия корпорациясининг "яшил" молиялаштириш инструменти мавзусидаги маърузалар ҳам ўрин олган.

Маълумот учун: UNWTO Бош Ассамблеянинг ёрдамчи органлари сифатида 1975 йилда 6 та минтақавий комиссия ташкил этилган. Комиссиялар одатда йилига бир марта йиғилади, унга аъзо давлатлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Бош Ассамблея мажлислари оралиғида минтақа мамлакатларининг таклиф ва муаммоларини котибиятга етказишга хизмат қилади. Ҳар бир комиссия Бош Ассамблея сессиялари оралиғида – икки йил муддатга аъзо давлатлар орасидан раис ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

Европа минтақавий комиссиясига Европа ҳамда Марказий Осиёдан 42 давлат аъзо. Ҳозирда Европа минтақавий комиссисига (CEU Commission for Europe of UNWTO) Греция раислик қилмоқда. Молдова, Польша ва Сербия раис ўринбосарлари ҳисобланади.

Сессия якунида шаҳримизда COVID-19 пандемияси даврида вақтинчалик санитария қоидалари ва меъёрлари асосида туризм объектлари фаолиятини ўрганиш учун ҳудуд бўйлаб ОАВ ходимлари иштирокида инфо-тур ташкил этилиши режалаштирилган.

                                                                                                                                                             Мансур ҲАСАНОВ,
                                                                                                                                                           "Samarqand" мухбири


Киритилган вақти: 25/06/2020 15:52.   Кўрилганлиги: 78
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/onlayn-sessiya

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.