Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОНКОЛОГЛАР САРАТОННИ САМАРАЛИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА САМАРҚАНДДА ФИКР АЛМАШИШДИ

ОНКОЛОГЛАР САРАТОННИ САМАРАЛИ ДАВОЛАШ БЎЙИЧА САМАРҚАНДДА ФИКР АЛМАШИШДИ

Самарқанд шаҳрида “Хавфли ўсмаларни даволашда мультимодал ёндашув” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XVI илмий-амалий конференцияси бошланди.

Унда юртимиз онколог ва радиологлари билан бирга ўндан ортиқ хорижий давлатлардан юқори малакали шифокор ва олимлар, мутахассислар иштирок этмоқда.

Конференция ишида маъруза қилганлар юртимизда онколик касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш, хасталикка чалинган беморларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш борасида кейинги пайтда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Онкология соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, уларга ечим излаш ҳамда янги диагностик ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш мақсадида ташкил этилган конференцияда Россия, Ҳиндистон, Корея ва Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган хорижлик шифокорлар ҳам иштирок этишмоқда.

Конференция шўъба йиғилишларида иштирокчилар томонидан онкологик касалликларни замонавий технологиялар асосида даволаш, беморларга юқори самарали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича долзарб мавзулардаги маърузалар тингланди.

Анжуман доирасида онкология соҳасида илмий изланиш ва тадқиқотлар олиб бораётган ёш олимларнинг ишлари кўриб чиқилиб, энг яхши тадқиқот муаллифлари аниқланади. Шунингдек, малакали онкологлар томонидан ёш мутахассислар учун маҳорат машғулотлари ташкил этиш, беморларни кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.


Киритилган вақти: 03/05/2019 22:33.   Кўрилганлиги: 1092
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/onkologlar-saratonni-samarali-davolash-boyicha-samarqandda-fikr-almashishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.