
Самарқанд шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан
«Аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари» мавзуида ҳудудий илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган конференцияда олимлар, тиббиёт ходимлари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Конференцияда Қозон (Россия) давлат тиббиёт академияси врач-онкологи, Европа онкогинекологлар жамияти диагностика ва профилактика бўйича ишчи гуруҳи аъзоси Михаил Кацюба, онкология тиббиёт маркази Тошкент шаҳар бўлими бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мирза Fафур-Охунов ва бошқа олимлар хасталикнинг дунё миқёсида даволаниш босқичлари, уни эрта аниқлашда қўлланилаётган ускуналар ва уларнинг афзал жиҳатларига тўхталиб ўтди.
- Партиянинг ушбу конференцияни ўтказиш ташаббуси билан чиқиши бежиз эмас, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева. – Бугунги кунда дунё миқёсида ўлим ҳолатлари орасида онкология хасталигининг улуши юқори. Жойларда мавжуд ҳамда йилдан-йилга фаолияти такомиллашаётган, янгидан-янги жиҳозлар билан таъминланаётган марказларнинг ишлаб туриши, тиббий текширувларнинг ўтказиб борилаётгани хасталикни эрта аниқлаш имконини бермоқда. Мазкур анжуман аҳоли орасида ушбу муаммога эътибор қаратиш, соғлиғи ҳақида қайғуриши, ўз вақтида онко текширувдан ўтиб туриши лозимлиги ҳақида яна бир карра огоҳлантириш мақсадида ўтказилмоқда.
Анжуман
доирасида Россия, Тошкент ҳамда самарқандлик мутахассислар томонидан
Гулруҳ КОМИЛОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.