Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОНА-ВАТАННИ БАРЧАМИЗ МАДҲ ЭТАМИЗ

ОНА-ВАТАННИ БАРЧАМИЗ МАДҲ ЭТАМИЗ

Самарқанд шаҳрида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида сўз олганлар анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юксак бадиий қўшиқлар яратилишини рағбатлантириш, янги истеъдодларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Танловнинг қуйи босқичида профессионал, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, ансамбллар ва якка ижрочилар, санъат мактаблари, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари жамоаларидан 317 нафар ижрочи қатнашди. Уларнинг 52 нафари ғолиб бўлиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этди.

Шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигида яратилган Ватан, миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда ҳаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фазилатлари, гўзал табиатимиз, юртимиз жамоли, истиқлол даврида эришган ютуқларимиз тараннум этилган янги қўшиқлар ижро этилди. Қўшиқлар мусиқасининг оригиналлиги, матннинг таъсирчан бадиий образларга бойлиги, мазмундорлиги, Ватанга муҳаббат ва истиқлолга садоқат ғоялари билан йўғрилганлиги баҳолашнинг асосий мезони бўлди.

Танлов якунига кўра, вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари хонандаси Озода Аҳмедова ғолиб деб топилди.

Тойлоқ туманидан Санжар Расулов, Каттақўрғон шаҳридан Малика Акмалжонова ва Шаҳбоз Иззатов жуфтлиги иккинчи ўринга муносиб кўрилди.

Учинчи ўринни нурободлик Валерия Харламова, Пастдарғом туманидан Сардорбек Абдуваҳобов ва Самарқанд шаҳридан “Трио” вокал гуруҳи аъзолари эгаллади.

Fолиблар кўрик-танловнинг республика саралаш босқичида иштирок этади.

 Бахтиёр Мустанов олган сурат.


Киритилган вақти: 18/07/2018 11:17.   Кўрилганлиги: 157
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ona-vatanni-barchamiz-madh-etamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг