Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОНА ВА БОЛА СКРИНИНГ МАРКАЗИ – ЯНГИ БИНОДА

ОНА ВА БОЛА СКРИНИНГ МАРКАЗИ – ЯНГИ БИНОДА

Вилоят “Она ва бола скрининг маркази” ҳамда вилоят репродуктив саломатлик марказларининг капитал реконструкция қилинган янги биноси фаолият бошлади. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Худоёров, Республика Скрининг маркази раҳбари М.Шарипова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова марказларнинг замонавий бино ва шароитларда иш бошлаши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

– Республика миқёсида жорий йилда 168 та тиббиёт объектларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун 533,3 миллиард сўм йўналтирилган, – дейди А.Худоёров. – “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига кўра, Самарқанд вилоятида скрининг ва аҳоли репродуктив саломатлик марказларининг янги, ҳар томонлама қулай бинога кўчирилиши муҳим аҳамият касб этади, вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган қатор ислоҳотларда скрининг марказларининг алоҳида ўрни мавжуд. Хусусан, ўтган йиллар давомида республика миқёсида ногирон болалар туғилиши икки баробарга камайди. Янги бинода фаолият бошлайдиган вилоят скрининг марказида УТТ текшируви, акушер-гинеколог, таҳлилхона каби 17 та бўлим ўз фаолиятини давом эттиради. Янги УТТ аппарати эса текширувлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Гулруҳ Мўминова


Киритилган вақти: 03/05/2016 18:09.   Кўрилганлиги: 2415
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ona-va-bola-skrining-markazi-yangi-binoda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.