Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОНА САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР КЎП

ОНА САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР КЎП

Самарқандда республика эндокринология илмий-амалий маркази ходимлари томонидан “Аёллар репродуктив саломатлигида гормонал ўзгаришли касалликлар” мавзуида ўқув-семинар ўтказилди. 

Тадбирда вилоятдаги тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган гинеколог ҳамда эндокринолог мутахассислар иштирок этди.

Семинарда республика эндокринология маркази тажрибали мутахассислари аёллар репродуктив тизимининг анатомияси ва физиологияси, беморларга ташхис қўйишнинг замонавий усуллари, семириш ва репродуктив тизим, ҳомиладорлик ва эндокринопатия мавзуларида тақдимотлар ўтказди, интерактив машғулотлар олиб борилди.

Машғулотлар давомида шифокорлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар, аниқ мисоллар ёрдамида мавжуд хасталиклар ривожланишини таҳлил қилишди. Иштирокчиларнинг семинар давомида олган билимлари анкета сўровлари орқали ойдинлаштириб олинди.

Шунингдек, анжуман давомида, республика эндокринология илмий-амалий маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Феруза Ҳайдарова бошчилигидаги шифокорлар томонидан юзга яқин хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Гулруҳ Мўминова


Киритилган вақти: 02/04/2016 17:46.   Кўрилганлиги: 454
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ona-salomatligiga-tasir-etuvchi-omillar-kop

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг