Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ – ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ – ДЕПУТАТ МИНБАРИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқасини ривожлантириш шакллари ва усулларига бағишланган минтақавий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати томонидан ташкил этилган тадбирда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан сайланган сенаторлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг қонунчилик ва назорат-таҳлил ишини янада кучайтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Бу борада аҳолига ахборот бериш, сенатор ва депутатларнинг сайловчилар олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланилмоқда. Парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Газета ва журналларда бир қатор янги рукнлар ташкил этилган, махсус кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга узатилмоқда.

– Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг жорий йил 23 январда ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузасида парламент томонидан ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари, ижтимоий ҳуқуқларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари муҳокамасига кенг жамоатчиликни жалб этиш ва бунда оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланган эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати раҳбари М.Исомов. – Мазкур минтақавий семинар-тренингда жамоатчиликни парламент юқори палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятидан хабардор қилишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар, бунда сенатор ва депутатлар фаоллигини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманлари, брифинглар, сайловчилар билан учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг сифати ҳамда самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ғолиб Ҳасанов


Охирги ўзгариш: 06/11/2015 07:59.   Кўрилганлиги: 1501
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ommaviy-axborot-vositasi-deputat-minbari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.