ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

Вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ҳудудий дастурлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, ҳудудий дастурлар халқ эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва тараққиётимизнинг кейинги босқичини белгилаб беради. Ўзбек тараққиёт моделининг асосий принципи ҳам босқичма-босқич дастурлар тузишда ва уларни ижро этишда акс этади. Шу жиҳатдан ушбу масала ўта долзарбдир.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раисининг ўринбосари, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров, “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири ўринбосари Шуҳрат Жабборов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Фармон Тошев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов ҳамда Самарқанд вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари масаланинг ана шу жиҳатига эътибор қаратдилар.

– Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган халқчил сиёсат ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ишлаб чиқилаётган турли соҳаларга доир Давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижроси жамиятда ва одамлар ҳаётида жиддий ижобий ўзгаришларга омил бўлмоқда, – дейди У.Мирзаёров. – Бу ютуқларга эришишда, шубҳасиз, оммавий ахборот воситаларининг ҳам ўзига хос ҳиссаси бор.

Чунки ушбу дастурлар оммавий ахборот воситаларида мунтазам бериб борилса, унинг самаралари аҳолига бу борада аниқ маълумот беришда, ҳудудларда амалга ошириладиган ўзгаришларда, қўшимча иш ўринлари ташкил этишда, одамларда ўзлаштириш мумкин бўлган янги соҳалар бўйича тушунча шаклланишида, уларда шижоатни ошириб, яратувчанлик иштиёқини кучайтиришда акс этади.

Бир сўз билан айтганда, дастурлардан аҳолини хабардор этишда давлат идоралари ҳам, аҳоли ҳам, ОАВ ҳам манфаатдордир.

Тадбир баҳс-мунозара, савол-жавобларга бой бўлди. Шунингдек, семинар давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан чоп этилган “Ижод – кўнгил таскини” китобининг такдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 22/01/2016 17:36.   Кўрилганлиги: 400

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг