
Тошкент шаҳрида ўтказилган «Инсон ҳуқуқлари - Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Конституция моҳиятида»
мавзуидаги халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда бўлди.
Европа Омбудсман институти бош котиби Йозеф Сигел, Омбудсманнинг бола ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон Республикасидаги вакили Загипа Балиева, Таиланд Омбудсмани бош котиби Раксангеча Чаечаи, Молдавия халқ адвокати Михаил Коротобой ва бошқалар дастлаб вилоят Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди.
Бу ерда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби билан танишиб, аҳолидан ариза ва шикоятлар, таклифларни қабул қилиш жараёнини бевосита кузатди.
– Халқнинг дардини тинглайдиган ва мурожаатларни тезкор ўрганишда ёрдам берадиган идоранинг бўлгани яхши, – дейди Қозоғистон делегацияси раҳбари, Парламент депутати З.Балиева. – Бу ерда турли соҳа мутахассисларининг қабули йўлга қўйилганлиги, мурожаатчилар учун барча шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўлдик. Бизда бу вазифани «Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази» бажаради.
Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишар экан, делегация аъзолари фуқаролар мурожаатларини ўрганиш юзасидан бир қатор таклифларини ҳам билдирди.
Меҳмонлар шаҳардаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор масканларда ҳам бўлди.
З.ОМОНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.