
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Қўшработ тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Тадбир аввалида К.Комилов юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, Президентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти хусусида тушунча берди.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Яъни, мазкур стратегия давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсат юритишнинг муҳим принципларини ўзида акс эттирди. Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, республикамиз аҳолисини ва тадбиркорларни қийнаётган долзарб масалаларни ўрганиш, амалдаги қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш ва ривожланган хорижий амалиётни таҳлил қилиш имконини берди.
Ҳаракатлар стратегияси асосида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим аҳамиятга эга.
Фармон суд ҳокимиятининг мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берди.
- Судда кимдир ютади, кимдир ютқазади, - дейди К.Комилов. - Ютган одам суднинг адолатли бўлганини гапирса, ютқазган бунинг аксини сўзлайди. Шу боис суд жараёнларининг шаффофлигини таъминлашда видеоконференция, аудиоёзув ва он-лайн усулларидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Биргина мисол, мазкур тажрибалар самарасида фуқаролик судига доир низоларнинг 71 фоизига “сўнгги нуқта” қўйилди.
Учрашув давомида қўшработликларни қийнаб келаётган, шу пайтгача ечим топилмаган масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.
Олий суд раиси ва судьялар томонидан аҳолининг 58 мурожаати эшитилиб, 21 мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ҳамда тушунча берилди. Ўрганиш талаб этиладиган 37 мурожаатни кўриб чиқиш муддати белгиланди.
А.Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.