
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқанов Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Учрашувда ўнлаб фуқаролар ўзларини қийнаётган, шу пайтгача ечим топилмаган масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, уларнинг масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб берди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.
Олий суд раисининг яна бир ўринбосари Х.Ёдгоров Пастдарғом ва Ургут туманларида ушбу туманлар ва Нуробод ҳамда тойлоқлик аҳолини қабул қилди.
Жойлардаги сайёр қабуллар чоғида аҳоли билан юртимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мулоқотлар ҳам ўтказилди.
Олий суд раиси ўринбосарлари 18 сентябрь куни Нарпай, Каттақўрғон, Пайариқ ва Жомбой туманларида сайёр қабуллар ўтказади.
19 сентябрь куни эса Олий суд раиси К.Камилов Қўшработда туман аҳолиси билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказиши режалаштирилган.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.