
Олий ўқув юртига киришни ният қилган ёшлар учун ҳаяжонли дамлар бошланмоқда.
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ проректори А.Солеев берган маълумотларга қараганда, бу йил университетда ўқишга қабул бўйича умумий квота ҳажми оширилиб, бакалавриат йўналиши 2520 нафар (ўтган йили 2000 нафар), магистратура йўналишида 278 нафар (ўтган йили 209 нафар) талаба қабул қилиш белгиланди.
Бундан ташқари, университетда фалсафа, мактабгача таълим, педагогика ва психология, тупроқшунослик, материалшунослик ва янги материаллар бўйича янги йўналишлар ташкил этилди.
Магистратура таълими йўналишида шу давргача мавжуд бўлмаган зоология, материаллар ва моддалар кимёси, гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.
Абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида бу йил ҳужжатлар таълим йўналишининг тегишлилигига қараб, университетнинг физика, кимё, биология, педагогика факультетлари биноларида қабул қилинади.
***
- Айни пайтда САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишга тайёр, - дейди институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов. - Абитуриентларга ҳужжат топшириш жараёнида зарур бўладиган ўқув қуроллар савдоси, суратга тушиш, овқатланиш, тиббиёт хоналари, кутувчилар учун махсус жойлар ташкил қилинди.
Абитуриентлар институт моддий-техник базаси, факультет ва кафедралар фаолияти ҳамда мавжуд янгиликлар ҳақида маълумот олиши учун кўргазмали хоналар ташкил этилган. Бу абитуриентларнинг касб йўналишларини тўғри танлашларига замин яратади.
Қолаверса, барча олий таълим муассасаларидаги каби керакли техник воситалар билан жиҳозланган “Ахборот маслаҳатхона” ташкил этилди. Бунда абитуриент ҳужжат топшириш бўйича ўзини қизиқтирган саволларига масъул ходимлардан жавоб олишади.
Бу йил институтда мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил йўналиши бўйича бакалавр мутахассисларини тайёрлашга киришилади. Уч йиллик таълимга мўлжалланган ушбу йўналишга 15 нафар грант, 60 нафар контракт асосида талаба ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, испан тили ва италян тили таълим йўналишларида тўрттадан саккиз нафар магистр тайёрлаш квотаси ҳам ажратилди.
Олим Соннибоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.