Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОЛИЙ МУКОФОТГА МУНОСИБ ИНСОН

ОЛИЙ МУКОФОТГА МУНОСИБ ИНСОН

Ҳасан Нормурадов ҳақида гап кетганда бевосита шу ибора ёдга келади.

Бу киши кўп йиллик самарали меҳнати, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги билан вилоят фаоллари, нуронийлар ва аҳоли ўртасида ҳурмат қозонган.

Ҳасан Нормуродовнинг ҳар бир иши маърифат, босиб ўтган йўли ибратли китоб, умр манзиллари ҳаёт мактабидир. Шундай ажойиб инсон вилоят “Нуроний” жамғармасини 2003 йилдан буён сабр ва энг муҳими фидойиик билан бошқариб келмоқда.

Киши кексайгандан кейин аксарият ҳолларда ўз тинчини ўйлади, турли юмушларга, айниқса қалтис масалаларга араламашсликка ҳаракат қилади. Бироқ Ҳасан Норбековичда бундай одат, кексаликка бўйин эгиш кузатилмайди. Қаерда, қайси даврада бўлмасин очиқ чеҳра иштирок этади. Энг муҳими, катта ҳаёт тажрибасига эга нуроний сифатида ўзининг очиқ ва айни дамда самимий фикрлари, ўринли тавсияларини бериб боради.

Бевосита Ҳ.Нормуродовнинг бевосита раҳбарлигида жойларда фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга зарур моддий, маънавий ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Ҳ.Норбековичнинг саъй-ҳаракатлари билан 2017 йилда кекса авлод вакиллари учун барча шарт-шароитларга эга замонавий ва кўркам 16 та «Нуронийлар маскани» барпо этилди. Мажмуалардаги бой китоб фондига эга кутубхона, дам олиш хоналари, махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шахмат, шашка ўйингоҳлари нуронийларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилмоқда.

Ҳ.Нормуродовнинг жамият ҳаётидаги иштироки, айниқса, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бефарқ бўлмаганлигини юксак қадрлаймиз. Зотан, бу инсон бугун нафақат ўзининг ғайрати-шижоати билан кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Шу билан бирга кўпни кўрган нуронийлар тажрибасидан унумли фойдаланишни ҳам йўлга қўйган.

Хусусан, “Нуроний” жамғармаси қошида тажрибали қишлоқ хўжалиги фахрийларидан ташкил этилган «Мадад» гуруҳи фермерларга ўз тавсия ва маслаҳатларини бериб келмоқда. Шунингдек, «Фаол фахрий аёллар» ва «Ёшлар билан ишлаш» гуруҳлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний экстремизм ғояларига қарши кураш, оилаларда тинчлик ва тотувлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий муҳитни янада яхшилаш масалаларига ҳисса қўшмоқда.

Ҳ.Нормурадов меҳнат фаолияти давомида вилоятнинг турли бошқарув идораларида энг қуйидан раҳбарлик лавозимларига бўлган заҳматли йўлни босиб ўтган саноқли фахрийлардан бири. Шу маънода у кишининг жойларда учрашув ва тадбирларда айтадиган сўзининг салмоғи, самараси бор.

Умуман, Ҳ.Нормуродовдаги ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаслик, жамият ҳаётидаги муаммоларни куюнчалик билан ҳал этишга интилиши, ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиши кўплаб ютуқ ва эътирофларга замин бўлгани шубҳасиз. Зеро, Ҳ.Нормуродов бугунгача “Меҳнат шуҳрати” (2008 й.), “Эл-юрт ҳурмати” (2012 й.) ва “Дўстлик” (2017 й.) орденлари билан мукофотланган.

Бугун Президентимиз фармонига кўра, давлатимизнинг олий мукофоти – Ўзбекистон Қаҳрамони унвони бериладиган бўлди. Юксак мукофот билан муҳтарам устоз, вилоятимиз оқсоқлини қутлаб, узоқ йиллар жамият ривожида камарбаста бўлиб юришларини тилайман!

 


Киритилган вақти: 29/08/2019 09:43.   Кўрилганлиги: 254
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/oliy-mukofotga-munosib-inson

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.