Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ОЛИС ЮЛДУЗ ШУЪЛА ТАРАТАР

ОЛИС ЮЛДУЗ ШУЪЛА ТАРАТАР

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон Маданияти тарихи давлат музейида Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган тадбир уюштирилди.

Тадбирда навоийшунос олимлар, таниқли ижодкорлар мутафаккир қолдирган бой адабий мерос ҳақида сўз юритишди.

– Жаҳон адабиёти тарихи саҳифасида алоҳида ўрин тутган аллома, давлат арбоби қаламига мансуб асарлар бугун дунёнинг турли тилларига таржима қилиниб, олимлар томонидан ўрганиб келинмоқда, – дейди музей-қўриқхона директори Х.Муҳаммадиев. – Жумладан, музей-қўриқхонамиз фондида сақланаётган осори-атиқалар ичида Навоий асарларидан намуналар борлиги бизга маънавий озиқа бериши шубҳасиз. Улар орасида уста ва рассомлар томонидан мармартошда тарошланган аллома тасвири, портрети ҳам жой эгаллаганки, булар фондимизнинг олтин хазинасига айланган.


Тадбир давомида йиғилганларга музей-қўриқхона фондида сақланаётган XIX асрда Истамбулда чоп этилган “Алишер Навоий девони” қўлёзма нусхаси, шоирнинг турли йилларда ҳаттотлик санъати усулида кўчирилган ғазаллари мажмуаси, “Хамса”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Бадоеъ ул-бидоя” каби асарлари намойиш қилинди.

Санъат коллежи ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий ва мусиқий чиқишлар йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.


Киритилган вақти: 11/02/2016 18:04.   Кўрилганлиги: 1562
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/olis-yulduz-shula-taratar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.